Президент Тошкент ҳавосини яхшилаш бўйича муҳим қарорни тасдиқлади
Президент Шавкат Мирзиёев 18 ноябрь куни пойтахт ва Тошкент вилояти экологиясини яхшилашга қаратилган янги чора-тадбирлар дастурини имзолади. Унга кўра:
Газни узлуксиз етказиб бериш бўйича мавсумий графиклар, лимит ва тарифлар такомиллаштирилади. Шунингдек, иссиқхоналар кафолатланган ҳажмда табиий газ билан таъминланади ва солиқ имтиёзлари берилади.
Йил охиригача эса мазут ва экологияни юқори ифлослантирувчи бошқа ёқилғидан фойдаланиш, зарарли моддалар чиқарилишининг олдини олиш учун жавобгарлик чораларини кучайтириш бўйича қонунчиликка ўзгартиришлар тайёрланади.
2025 йил ноябрь ойи сўнгигача республика ишчи гуруҳи тузилади ва яшил ҳудудлар майдонини кенгайтириш, замонавий ландшафт ва шаҳар экотизимини ривожлантириш, суғориш ва парваришлаш инфратузилмасини янгилаш, энергия тежамкор ва рақамли мониторинг ечимларини жорий этиш масалаларини қатъий ўрганади.
Шунингдек, 1 декабрдан бошлаб республика бўйича АЁҚШларда АИ-80 бензини сотилиши қатъий назоратга олинади. Бу аҳолини сифатли ва экологик тоза ёқилғи билан таъминлашга қаратилган.
Шу билан бирга, декабрдан Тошкентда тиғиз вақтларда юк ташувчи транспорт воситалари ҳаракати чекланади. Мазкур тартиб жорий этиладиган йўллар Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Қурилишларда экологик назорат кучайтирилади. 2026 йил март ойига қадар қурилиш бошланишидан олдин онлайн камералар ва фон мониторинг станциялари ўрнатилишини талаб этувчи «Қурилишда экологик фаолият стандарти» ишлаб чиқилади. Стандартлар халқаро талабларга мос бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг