Президент совғалари Наманганга етиб келди
Янги йил байрами, аввало, болажонлар учун энг кутилган ва қувончли айём ҳисобланади. Арча атрофидаги байрам томошалари, Қорбобо ва Қорқиз билан учрашув, айниқса, байрам совғалари болалар қалбида унутилмас таассуротлар қолдиради.
— Анъанага айланган Президент совғалари болажонлар байрамига янада мазмун бағишлайди, — дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси масъул ходими Зулайҳо Зайниддинова. — Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Янги йил муносабати билан тайёрланган байрам совғалари кеча вилоятимизга ҳам етиб келди. Бу совғалар нафақат байрамона туҳфа, балки болаликнинг ёрқин хотиралари, беғубор орзу-умидлар ва чексиз қувонч рамзидир. Уларни яқин кунларда Алишер Навоий номидаги вилоят мусиқали драма театрида ташкил этиладиган «Президент арчаси» тантаналарида ўз эгаларига топшириш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 24 турдаги ўқув қуроллари ҳамда 34 хил ширинликдан иборат 632 дона Президент совғалари вилоятдаги гўдаклар уйлари, оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, Ватан тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандларига тақдим этилади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг