Президент соғлом рақобат муҳити таъминлашга оид Қонунни имзолади
Фото: Президент Матбуот хизмати
Товар ва молия бозорларида соғлом рақобат муҳити таъминлаш борасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ЎРҚ-954-сондаги Қонунни имзолади. Бу билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилмоқда. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Маълум бўлишича, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, давлат ёрдами берилишига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ушбу қўмита билан келишишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Бундан ташқари «Рақобат тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш киритилиб, унга мувофиқ хўжалик юритувчи субъект қайси фаолият турига асосан табиий монополия субъектлари жумласига киритилса, ўша фаолият тури унинг асосий фаолият тури ҳисобланади.
«Жазолар тизимини либераллаштириш мақсадида рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг иқтисодий жиҳатдан паст таъсир даражасига эга бўлган бузилишини биринчи марта содир этган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий санкциялар тарзидаги жавобгарлик чоралари қўлланилмаслигини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Ўзбекистонликлар қайси давлатларга кўпроқ саёҳат қилишаётгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг