Президент Шавкат Мирзиёев Абу-Дабига келди
Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати.
Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини БАА Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён кутиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

Аэропортда томонларнинг қисқа суҳбати бўлиб ўтди. Унда олий даражадаги учрашувлар кун тартибига киритилган икки томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев бугун Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан музокара ўтказади.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг