Президент қайси вариантни танлашини ҳеч ким билмайди — Оқ уй вакили
АҚШ маъмурияти Эрон билан боғлиқ вазият учун уранни бойитишга рухсат беришдан тортиб, Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ағдарилиши, ҳатто ўлдирилишигача бўлган вариантларни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида «Контехт» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, Оқ уй Эронга уранни бомба учун етарли бўлмаган даражага «рамзий» тарзда бойитишга имкон берадиган келишув таклифини кўриб чиқишга тайёр. Шунингдек, Қўшма Штатлар раҳбари Доналд Трампга Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийга қарши тўғридан-тўғри зарбалар беришни ўз ичига олган ҳарбий вариантлар таклиф қилинган.
Трамп маъмурияти вакилининг билдиришича, президентга таклиф қилинаётган вариантларнинг айнан қайси бири амалиётга кўчиши тўғрисида аниқ маълумот йўқ.
«Президент қайси вариантни танлашини ҳеч ким билмайди», — деган Оқ уй вакили.
Яна бир манбага кўра, Уммон ва Қатар воситачилари бир неча кун олдин Эрон ва АҚШга ҳар қандай келишув иккала томонга ҳам ғалабани эълон қилишга имкон бериши ва иложи бўлса, Форс кўрфази давлатлари ва Исроил учун мақбул бўлиши кераклигини етказган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг