Президент модернизaция қилинаётган Андижон халқаро аэропорти билан танишди

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 15 апрель куни Андижон вилоятига борди.
Ҳудуддаги ўзгаришлар “ҳаво дарвозаси”даноқ кўзга ташланади. Мамлакатимизда транспорт тизимини ривожлантириш борасидаги ишлар доирасида Андижон халқаро аэропорти ҳам модернизaция қилинмоқда.
Ташриф чоғида давлатимиз раҳбарига шу ҳақда ахборот берилди.
Бу аэропорт 1978 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги талабларга мос келмай қолган эди. Учиш-қўниш йўлагининг юк кўтариш қобилияти пастлиги, замонавий ёритиш тизимининг йўқлиги сабабли қатновларни қабул қилиш имкониятлари чекланганди.
Бугунги кунда реконструкция ишларининг биринчи босқичи битказилди. Узунлиги 3 минг 300 метр, кенглиги 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаги ва самолётлар тўхташ жойи қурилди. Дренаж тизими янгиланиб, ер ости суви қочирилди. Шунингдек, бу ерда иккинчи юриш йўлаги қурилиши давом эттирилиб, IKAО CАТ-II тоифасидаги радар, метеорология ва ёритиш ускуналарини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Натижада Boeing, Airbus русумидаги йирик самолётларни ҳам, ноқулай об-ҳаво шароити ва тунги вақтларда ҳам қабул қилиш мумкин бўлади. Бу кунлик парвозлар сонини 10 баробаргача ошириш имконини беради.
Энди, иккинчи босқичда йўловчи терминалини янгидан қуриш кўзда тутилган. Бу орқали йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига аввалги 300 тадан 1000 тага, парвозлар сони йилига 584 тадан 3 минг 700 тага ортади. Бу Андижон шаҳри ва Фарғона водийсига қатновлар сонини кўпайтиришга хизмат қилади.
Фаолиятини қайта бошлаган мазкур аэропортда ҳозирда Тошкент – Андижон – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбари бу ерда самарали бошқарувни йўлга қўйиш, хизматларни арзон қилиб, маҳаллий ва халқаро парвозларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Умуман, мамлакатимизда аэропортларни модернизация қилиш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган йилларда Самарқанд, Термиз, Урганч, Шаҳрисабз, Мўйноқ, Қўқон ва Зомин аэропортлари янгиланди. Яна бир қатор вилоятларда модернизация жараёнлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг