Президент Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси ижрочи котиби билан учрашув ўтказди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд иқлим форуми доирасида БМТ Бош котибининг ўринбосари, Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиав билан учрашув ўтказди.
Юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Мамлакатимиз ва минтақамизда чўлланиш ва ерлар деградациясига қарши курашиш соҳасида БМТнинг ушбу нуфузли тузилмаси билан ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
БМТ вакили Ўзбекистон раҳбарининг форумдаги нутқини юқори баҳолаб, иқлим таҳдидларига қарши курашиш бўйича илгари сурилган ташаббусларнинг долзарблиги ва Марказий Осиёнинг "яшил" тараққиёт концепцияси ўз вақтида тақдим этилганини таъкидлади.
Ўтган йил август ойида БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ўрмонларни тиклаш бўйича резолюцияни бир овоздан маъқуллагани, шунингдек, ерлар деградациясининг олдини олиш бўйича миллий мақсадларни ишлаб чиқиш бошлангани мамнуният билан қайд этилди.
Тошкент шаҳридаги "Яшил" университет негизида Ерлар деградацияси ва чўлланишга қарши курашиш бўйича халқаро илмий тармоқни ташкил этишга Конвенция экспертлари жалб қилиниши белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг