Президент Андижондаги янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлатимиз раҳбарига 28 июль куни Андижон вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар юзасидан ахборот берилди.
Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 18 ноябрдаги қарори билан Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари белгиланган эди. Жумладан, бу йил 3,1 миллиард доллар инвестиция олиб келиш, 1,5 миллиард доллар экспорт қилиш, 305 минг одамнинг бандлигини таъминлаш, 32 мингдан зиёд оилани камбағалликдан чиқариш кўзда тутилган.
Вилоятда йил бошидан буён 1 миллиард долларлик янги қувватлар, 344 та савдо ва сервис мажмуаси ишга тушган. Яна 2,5 миллиард долларлик лойиҳалар бошланган. Ўтган 6 ойда 850 миллион доллар инвестиция жалб этилиб, экспорт 465 миллион долларни ташкил этган.
Давлатимиз раҳбарининг шу йил апрелда вилоятга ташрифи ҳамда унда белгиланган вазифалар ҳудуд ривожига қўшимча туртки берди. Яқинда илмий экспертлар, фаол тадбиркорлар иштирокида “Ислоҳотлар штаби” тузилди. Улар томонидан иқтисодий-ижтимоий соҳаларга оид янги таклифлар ишлаб чиқилган.
Тақдимотда мутасаддилар уларнинг асослари ва самарадорлиги бўйича ахборот берди.
Масалан, 40 миллион доллар сармоя эвазига Германия, Туркия ва Япониядан робот-технология олиб келиб, инновацион клиника барпо этиш режалаштирилган. Ёки, элчилар ёрдами билан агрокластер ташкил қилишга Италиядан 20 миллион евро, замонавий агрологистика мажмуаси қуришга Германиядан 25 миллион евро жалб этилиши мўлжалланган. Хонобод шаҳри, Хўжаобод ва Булоқбошида туристик масканлар ташкил қилиш бўйича 30 дан зиёд ташаббуслар билдирилган.
Умуман айтганда, 1 миллиард 100 миллион долларлик қўшимча лойиҳалар шакллантирилган. Уларнинг натижасида 22 минг иш ўрни, қўшимча 200 миллион долларлик экспорт имконияти очилади.
Давлатимиз раҳбари вилоятдаги ҳар бир шаҳар ва туманга алоҳида ёндашиб, янгича ишлаш, янги лойиҳаларни инвестицияси кам ҳудудларга жойлаштириш зарурлигини таъкидлади. Ишсиз ва эҳтиёжманд оилаларни ўқитиб, ишга жойлаштириш, маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг