Польшада «Ўзбекистон куни» бўлиб ўтди
Польшанинг Торунь шаҳрида бўлиб ўтган XII Халқаро Осиё конгресси доирасида мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонаси томонидан Николай Коперник номидаги университетда бизнес-форум ва «Ўзбекистон куни» тадбири ташкил этилди. Бу ҳақда «Тараққиёт стратегияси» маркази Ахборот хизмати маълум қилди.
Тадбирда «Тараққиёт стратегияси» маркази директори Элдор Туляков, Олий суд раиси ўринбосари, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Шуҳрат Полвонов, Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги элчиси Амирсаид Агзамходжаев ҳамда ўзбек ишбилармон доиралари вакиллари, Польша томонидан эса Тараққиёт ва технологиялар вазирлиги, Польша инвестициялар ва савдо агентлиги, «Польша — Осиё» савдо палатаси, Куявия-Померания воеводлиги маршал идораси, Торунь шаҳар мэри раҳбарияти, ҳудудий савдо-саноат палатаси ҳамда «Equnico», «Polpharma», «Torun Direct», «Alsal», «ControlTec», «Trans-Rach» каби нуфузли компаниялар вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистоннинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятига бағишланган тақдимотда «Тараққиёт стратегияси» маркази директори Э. Туляков мамлакатимизда «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, польшалик ва европалик ҳамкорлар учун истиқболли ҳамкорлик йўналишлари, инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, ҳудудлараро ҳамкорликнинг ривожланиш тенденциялари, шунингдек, икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида маълумот берди.
Тадбир доирасида Николай Коперник номидаги Торунь университетида «Ўзбекистон куни» ташкил этилди. Унда мамлакатимизнинг миллий ва маданий мероси, савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий салоҳияти намойиш этилди. Шунингдек, кўргазмалар, тақдимотлар, муҳокамалар ва «Ибрат» фильмининг намойиши бўлиб ўтди.
Ушбу ташаббус Ўзбекистон ва Польша ўртасида янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга ва соҳавий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади, деб умид қиламиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг