Польша Президенти Россияни «озодлик душмани» деб атади

04:18 04 Май 2021 Дунё
1543 0

Польша Президенти Анджей Дуда мамлакат биринчи Конституцияси кунидаги нутқида 1792 йилги воқеаларни эсга олиб, Россияни «озодлик душмани» деди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

Польшада мамлакат конституциясининг 230 йиллиги нишонланмоқда. Тадбирга Украина, Литва, Латвия ва Эстония раҳбарлари таклиф қилинган.

Дуданинг сўзларига кўра, мамлакат конституцияда шундай шиор ёзилган эди: Кишилик жамиятининг барча қудрати одамлар хоҳишидан келиб чиқади. Бу мамлакат абадий тарихий меросининг улкан хазинасига айланган ва шунингдек, дунёда демократиянинг асоси бўлган.

«Аслида, шунинг учун ҳам бунга эркинлик душманлари тоқат қила олмаган. Империалистик Россия уруш эълон қилган», дейди президент.

Аввалроқ, Россиянинг Польшадаги элчиси Сергей Андреев Москва ва Варшава ўртасидаги муносабатлар Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги энг паст даражада эканлигини айтган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?