Поликлиникада коронавирусга тест топшириш имконияти ҳам яратилади

13:01 21 Август 2020 Жамият
1163 0

Айни пандемия шароитида аҳоли саломатлигини асраш, уларга замонавий тиббий хизматлар кўрсатиш долзарб вазифалардан бири. Денов туманининг «Лўпон» маҳалла фуқаролар йиғинида бунёд этилиб, фойдаланишга топширилган қишлоқ оилавий поликлиникаси шу каби улуғвор мақсадларга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор А. Сангинов ташаббуси ва бевосита кўмаги билан барпо этилган мазкур тиббиёт маскани ҳар жиҳатдан кўркам ва унга энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналари келтириб ўрнатилган. Қолаверса, катта тажрибага эга 14 нафар малакали мутахассислар ҳамда ёшлар қизғин фаолиятини йўлга қўймоқда. Энг муҳими, бу ерда беш минг нафардан иборат лўпонликларга сифатли тиббий хизмат кўрсатилади.

— Ушбу поликлиника мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллигига туҳфа бўлди — дейди маҳалла фахрийси Бобораҳмат Қурбонов. — Энди туман марказига қатнамаймиз. Маҳалламизнинг ўзида зарур тиббий маслаҳатлар ҳамда муолажаларни оламиз.

Дарвоқе, яқинда қишлоқ оилавий поликлиникасида Covid-19га тест топшириш имконияти ҳам яратилади.

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?