Покистондаги тошқин сабаб 200 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди

Фото: AP Photo/K.M. Chaudary
Покистон ҳудудида содир бўлган кучли тошқин оқибатида камида 210 минг аҳоли хавфли ҳудудлардан эвакуация қилинди. Бу ҳақда Dawn нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, эвакуация ишлари Панжоб ва Хайбер-Пахтунхва провинциялари, шунингдек, Азад, Жамму ва Кашмир ҳамда Гилгит-Балтистан ҳудудларида олиб борилган.
Қутқарувчилар 28 мингдан зиёд аҳолини хавфли ҳудудлардан олиб чиқишга муваффақ бўлди. Бироқ ёрдам кўрсатиш жараёнида икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
Ҳукумат маълумотича, тошқиндан жабр кўрган ҳудудларда 29 та тиббий лагерь ташкил этилган, шу вақтга қадар 20,7 мингдан ортиқ фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, аҳоли орасида 225 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг