Пойтахтимизда велосайл ташкил этилди
Фото: Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси
Бугун пойтахтимизда Бутунжаҳон велосипед куни муносабати билан велосайл ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосарлари Шаҳрулло Маҳмудов ҳамда Абдулло Аслонов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси бош котиби Козим Ўринбойхўжаев, кўплаб профессионал ва ҳаваскор велоспортчилар, шунингдек пара велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари иштирок этишди.
Қатнашчилар “International Tashkent Hotel” меҳмонхонасидан бошлаб Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб ҳаракатланишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг