Пойтахтимизда “UzCharmExpo-EurAsia — 2025” халқаро чарм маҳсулотлари кўргазмаси очилди
архив сурат
Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” марказий кўргазмалар мажмуида “UzCharmExpo-EurAsia — 2025” чарм, пойабзал, атторлик, мўйна ва қоракўл ҳамда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар 18-халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади.
“Ўзчармсаноат” уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, “Халқ банки” ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу халқаро тадбирда Марказий Осиё ҳамда Италия, Туркия, Эрон, Хитой, Россия давлатларидан 200 га яқин компания ўз имкониятларини намойиш этмоқда.
Кўргазманинг тантанали очилишида “Ўзчармсаноат” уюшмаси ўринбосари Мирсаид Зоҳидов ва бошқа халқаро ҳамкор ташкилотлар масъуллари сўзга чиқиб, мазкур тадбир чарм саноатининг етакчи ишлаб чиқарувчилари учун муҳим платформага айланишини қайд этди.
Таъкидланганидек, “UzCharmExpo-EurAsia — 2025” кўргазмаси нафақат маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми, балки экспорт ва инвестицияларнинг ўсишида муҳим аҳамият касб этади.
“Ўзчармсаноат” уюшмаси ўринбосари Мирсаид Зоҳидовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакатимиз корхоналарининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш, инвестициялар оқимини кенгайтириш, чарм саноатига қатор хорижий йирик инвестиция лойиҳаларини жалб қилиш ва халқаро брендлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Кўргазма доирасида В2В, G2B, G2G форматидаги музокаралар ва учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, кўргазмада иштирок этаётган ишлаб чиқарувчиларнинг янги маҳсулотлари ва инновациялари бўйича тақдимотлар ўтказиляпти.
Кўргазма ўз ишини давом эттирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг