Пойтахтимиз кўчаларида туристик йўл кўрсаткичлари ўрнатиш ишларининг иккинчи босқичи якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги тегишли қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳридаги туризм томоша объектларига олиб борувчи йўллар бўйида белгиланган стандартлар асосида 2 хил тилдаги (ўзбек ва инглиз тилларида) туристик йўл кўрсаткичлари ўрнатилишининг 2-босқичи якунланди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Юқоридаги лойиҳа доирасида, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри, Ғофур Ғулом уй-музейи, Республика қўғирчоқ театри, Сергей Есенин уй-музейи, Сергей Бородин уй-музейи, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри, Абдулла Қаҳҳор уй-музейи, Юнус Ражабий уй-музейи, Ўзбекистон давлат Табиат музейига олиб борувчи йўллар бўйида иккинчи босқич натижасига кўра жами 82 та туристик йўл белгилари ўрнатилди.
Шу кунга қадар умумий сонига кўра 210 та туристик йўл кўрсатгичлари ўрнатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг