Пойтахтда ўртача ойлик 9 миллион сўмни ташкил қилди – Статистика агентлиги

Статистика агентлиги Ўзбекистон вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 2024 йил учун ўртача номинал ойлик иш ҳақи кўрсаткичларини эълон қилди.
Агентлик келтирган маълумотларга кўра, 2024 йилда мамлакат бўйича ўртача иш ҳақи 17,4 фоизга ошиб, 5 миллион 357,2 минг сўмни ташкил қилган.
2024 йилнинг январь декабрь ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи пойтахтда кузатилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ўртача иш ҳақи 21,4 фоизга ошиб, 9 миллион 72,4 минг сўмни ташкил қилди. Тошкент вилоятида 12,2 фоизга ошиб 5 миллион 97,9 минг, Навоий вилоятида 6 миллион 766,1 минг, Андижон вилоятида 4 миллион 616,1 минг ҳамда Бухоро вилоятида 4 миллион 343,9 минг сўмни ташкил этди.
Агентлик ҳисоботида қайд этилишича, мамлакатдаги энг юқори ойлик маошлар иқтисодий фаолиятнинг «ахборот ва коммуникациялар» соҳаси «компьютер дастурлари, консалтинг ва бошқа тегишли хизматлар» йўналишига тўғри келиб, ушбу соҳалардаги ўртача ойлик иш ҳақи 18 миллион 288,6 минг сўмга тўғри келган.
Даромадлар бўйича иккинчи ўринда «суғурталаш, қайта суғурта қилиш ва мажбурий ижтимоий суғуртадан ташқари пенсия жамғармаларининг фаолияти» йўналишидаги «банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилиги» фаолияти эгаллади. Ушбу соҳалардаги ўртача иш ҳақи 17 миллион 848,5 минг сўмни ташкил қилди.
2024 йилда маоши энг кўп бўлган вилоятлар орасида Навоий иккинчи, Тошкент вилояти эса учинчи ўринларни эгаллаб турибди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг