Пойтахт бозорларида фото ва видео тасвирга олиш пулли бўлади
Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида тижорий мақсадларда фото ёки видео тасвирга олиш учун алоҳида тўлов белгиланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Унга кўра, эндиликда видеоролик, реклама материали, клип ёки бошқа тижорий йўналишдаги суратга олишнинг бир соати учун 5 миллион сўм миқдорида тўлов ундирилади.
Қарорда қайд этилишича, ушбу тартиб оммавий ахборот воситалари ҳамда хорижий туристлар томонидан амалга ошириладиган суратга олиш ишлари учун қўлланилмайди, улар учун алоҳида рухсат ва тўлов талаб этилмайди. Қоидалар фақат тижорат мақсадидаги суратга олишга, яъни пул ишлаб, даромад олиш учун мўлжалланган видеотасвирларни олишга тааллуқли.
Улар қуйидагилар:
- мунтазам равишда реклама, интеграция ва «просмотр»лардан пул топадиган йирик блогерлар ва инфлюэнсерлар;
- клиплар, реклама роликлари, ҳужжатли лойиҳалар, сериаллар ёки фильмлар суратга оладиган тижорат студиялари ва медиа ишлаб чиқариш гуруҳлари;
- ўз товарлари ва хизматларини тарғиб қилиш учун бозор ҳудудидан фойдаланадиган компаниялар.
Ҳужжатда келтирилишича, тижорат мақсадидаги суратга олиш учун тўловлар расмий, шаффоф тарзда йиғилади ва инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилади. Маблағлар хусусан, ҳудудларни ободонлаштириш, санитария ва хавфсизликни таъминлаш, пиёдалар йўлаклари ва ўтиш жойларини яхшилаш, кузатув ва ёритиш тизимларига хизмат кўрсатишга сарфланади.
Қўшимча қилинишича, бозорлар ва савдо мажмуаларида кўрсатиладиган бир қатор хизматлар учун янги тарифлар жорий этилган. Ҳужжатга кўра, автотураргоҳлар бўйича ҳам янгиланган тўлов тартиби белгиланган.
Қарорга мувофиқ, бозорлар автотураргоҳларда енгил автомобиллар учун тўлов миқдорлари ҳафтанинг кунига қараб фарқланади. Хусусан, шанба-якшанба кунлари тарифлар оширилган:
- 3 соатгача вақт учун 25 минг сўм;
- 4 соатдан ортиқ вақт учун эса 50 минг сўм ундирилади.
Иш кунларида эса тарифлар пастроқ бўлиб қолмоқда. Янги тартиб бозорлар яқинидаги тирбандликни камайтириш ва автотураргоҳлар юкламасини тартибга солиш мақсадида жорий этилгани қайд этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг