Пешкунинг қадимий Валфажр қишлоғида дастлабки давлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади
Пешку туманидаги кўҳна Валфажр қишлоғи тарихида дастлабки давлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Бу шу ҳамда ён-атрофдаги қишлоқларда яшовчи уч мингдан зиёд аҳолини хурсанд қилди, албатта.
— Ҳудудда хусусий боғчалар бор, аммо улардаги қатнов ўринлари эҳтиёжни қондира олмаётган эди, — дейди янги муассаса раҳбари Шоҳида Ғаниева. — Қолаверса, 47-давлат мактабгача таълим ташкилотимиз биноси замонавий талабларга мос тарзда қурилгани билан эътиборни тортади. У қўшқаватли, болажонларнинг рисоладагидек таълим-тарбия олишлари учун жуда қулай. Давлат ва жамоат ташкилотлари, қишлоқ фаоллари томонидан ҳудудда мўъжаз боғ барпо этилгани ҳам айни муддао бўлди.
120 ўринга мўлжалланган муассаса хоналари кенг ва ёруғ. Кичкинтойларнинг мириқиб ўйнашлари, машғулотлар орқали маълум бир кўникмаларга эга бўлишлари, юртимизга, она табиатга меҳр-муҳаббат руҳида тарбияланишлари учун ҳавас қилса арзигулик шарт-шароитлар яратилган. Эндиликда ҳамма гап муассаса жамоасининг шу қулайликлардан оқилона фойдаланишида.
Айтмоқчи, янги муассасанинг иш бошлаши билан вилоятнинг чекка ҳудуди саналган Пешкуда мактабгача таълим ташкилотларининг сони 194 тага етди. Айни пайтда туман бўйича 3–7 ёшли болажонларнинг 93,4 фоизи боғчаларга қамраб олинган.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг