Пастдарғом туманида ноқонуний дори воситалари йўқ қилинди
Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими томонидан суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш доирасида ноқонуний ва сифати кафолатланмаган дори воситаларини йўқ қилиш ишлари амалга оширилди.
Жами 13 та суд ҳужжатларига асосан, 38 турдан зиёд ҳамда умумий қиймати 113,4 миллион сўмдан ортиқ бўлган сифати кафолатланмаган дори-дармон воситалари, жиноят иши бўйича ашёвий далил сифатида эътироф этилган ашёлар ва бошқа товар-моддий бойликларни белгиланган тартибда йўқ қилиш белгиланган эди.

Мазкур ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш мақсадида тегишли ижро ҳаракатлари ташкил этилди. Жараён кенг жамоатчилик вакиллари, мутасадди ташкилотлар ҳамда ҳолислар иштирокида ўтказилиб, ноқонуний дори воситалари белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг