Парижда Эйфел минораси вақтинча ёпилди
Францияда ҳукумат таклиф қилган тежамкорлик чораларига қарши ўтказилаётган умумхалқ норозилик намойиши сабабли Париждаги Эйфел минораси 18 сентябрдан ташриф буюрувчилар учун ёпилди. Бу ҳақда обиданинг расмий сайтида эълон қилинган.
Маълумотга кўра, миноранинг остидаги майдон соат 21:00 гача (Тошкент вақти билан 00:00) очиқ бўлган.
Норозилик намойишлари мамлакат бўйлаб кенг кўламда ўтказилмоқда. Ҳукумат прогнозига кўра, бугунги митингларда қарийб 900 минг киши иштирок этиши кутилмоқда.
Тартибни сақлаш учун Ички ишлар вазирлиги 80 мингдан ортиқ полиция ва жандармерия ходимларини, шунингдек, зирҳли техника ва дронларни сафарбар қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг