«Panorama Airways» авиакомпаниясининг Тошкент – Жидда йўналишидаги парвози 6 соатдан кўпроққа кечиктирилди

19:22 25 Декабрь 2023 Жамият
370 0

«Panorama Airways» авиакомпаниясининг Тошкент – Жидда йўналишидаги 5P5359 рейси пойтахт аэропортида техник сабабларга кўра 6 соатдан кўпроққа кечиктирилди.

Йўловчилар Тошкент халқаро аэропорти терминалига жойлаштирилди. Авиакомпания йўловчиларни ичимлик ва иссиқ овқат билан таъминлади.

Парвоз жадвалига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчидан олишингиз мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер