“Пахтакор” Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди

13:21 16 Март 2026 Спорт
171 0

Кеча, 15 март куни Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув ташкил этилди. “Пахтакор” Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий саҳифасида маълумот берди.

“ЎзПФЛ регламентига биноан жамоамиз Ўзбекистон Суперкубогидаги ҳакамлик устидан шикоят киритиш ҳуқуқидан фойдаланганини маълум қилади. Баҳснинг 51-дақиқасида Иброҳим Ибрагимов берган зарбадан кейин рақиб ҳимоячиси тўпни қўли билан қайтарди”, дейилади клуб баёнотида.

Маълумот учун, Суперкубок ўйинида бош ҳакам сифатида Темур Тўхтасинов фаолият олиб борди. Унга VAR тизимида Акобирхўжа Шукуриллаев ва Абдурашид Худойбердиев ёрдам беришди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?