Пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш тартиби белгиланди
Архив сурат
Жорий йил 4 декабрда қабул қилинган Ҳукумат қарорига асосан Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, пахта-тўқимачилик кластерлари қуйидаги шаклда ташкил этилади:
- қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олган ҳолда пахта етиштириш;
- пахта хомашёсини шартнома асосида фермер хўжаликлари ва бошқа пахта етиштирувчилардан сотиб олиш;
- қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олган ҳолда пахта етиштириш ҳамда пахта етиштирувчилардан шартнома асосида сотиб олиш.
Пахта-тўқимачилик кластери бу бўйича Республика комиссияси қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади.
Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш учун талабгор ихтиёрий равишда ҳар йили 10 сентябргача ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат қилади.
Мурожаат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Вазирлик) томонидан 2 иш кунида кўриб чиқилади.
Республика комиссияси талабгорларнинг аризаларини ҳар йили 1 октябргача кўриб чиқиб, қарор қабул қилади.
Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш тўғрисидаги тегишли ҳужжат қабул қилингач:
- 3 иш кунида Вазирлик талабгорларни хабардор қилади;
- 5 иш кунида талабгор билан 30 йил (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ёки чет эл юридик шахси бўлган тақдирда 25 йилгача бўлган) муддатга битим тузилади;
- 3 иш кунида пахта-тўқимачилик кластери тегишли туман (шаҳар) ҳокими билан ер ижараси шартномаси тузади (кластер ер участкаларини ижарага олган ҳолда ташкил этилган тақдирда).
Шунингдек, ижарага олган ҳолда ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластери ўзига бириктирилган ерларни шахсларга 1 йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага (уларни учинчи шахсга бериш ҳуқуқисиз) бериш ҳуқуқига эга.
Пахта-тўқимачилик кластери фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ масалалар юзасидан бир йилда камида бир марта мониторинг ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг