Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция давомида дунё халқларининг бугуни ва эртасига дахлдор муҳим масала муҳокама қилинмоқда

12:23 08 Сентябр 2023 Сиёсат
1559 0

Фото: «Халқ сўзи»

Самарқандда ўтаётган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференциянинг иккинчи куни Ўзбекистон агроозиқ-овқат инвестиция форуми билан бошланди. Унда Германия, Италия, Исроил, Венгрия, Корея Республикаси, Полша, Озарбайжон, Қозоғистон каби давлатлардан 50 дан зиёд компания қатнашмоқда.

Инвестиция форуми доирасида халқаро молия институтларининг грант маблағларини, йирик лойиҳалар бўйича тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишга оид келишувлар, савдо битимлари имзоланди.

Анжуман ўз ишини давом эттирмоқда. Кун давомида қатнашчилар Самарқанд вилоятидаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан ҳам яқиндан танишадилар.

Таъкидлаш жоизки, ушбу халқаро тадбир дунё мамлакатлари олдида турган муҳим масала - озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни жадаллаштириш, ечимларни муҳокама қилиш, шунингдек, аграр соҳадаги ютуқларни тарғиб қилиш ва ўзаро тажриба алмашишда алоҳида аҳамият касб этади.

 

Абдулазиз Йўлдошев

(Халқ сўзи)

Фото: Ҳасан Пайдоев, Юнус Бўриев

(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?