Ўзбошимча фуқаролар сабаб жамият ва давлат манфаатларига 270 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Маълум бўлишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида фуқаро Ғ.Т. «Иштихон» МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 128,7 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби яна бир ҳолат департаментнинг Нуробод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.
Унга кўра, фуқаро Б.С. «Нурдум» МФЙ ҳудудидаги хонадонида электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 144,9 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги фош қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг