Ўзбекистоннинг Грециядаги элчиси тайинланди
Фото: «Дунё» АА
Ўзбекистоннинг Грециядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев мамлакат Президенти Константинос Тасуласга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё“ ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Афина шаҳрида ўтган маросим чоғида Греция етакчиси янги элчиларни самимий табриклаб, уларга фаолиятида муваффақият тилаган. Шунингдек, элчиларнинг икки ва кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишига умид билдирган.
Бўлиб ўтган қисқа суҳбат чоғида Константинос Тасулас дунёда геосиёсий қарама-қаршиликлар кучайиб бораётган бир пайтда Ўзбекистон раҳбариятининг мувозанатли дипломатияси минтақавий барқарорлик ва халқаро ишончни мустаҳкамлашга муҳим ҳисса қўшаётганини алоҳида таъкидлаган.
Греция етакчиси Ўзбекистон билан икки томонлама муносабатлар янги босқичга кўтарилганини алоҳида қайд этиб, икки мамлакат ўртасида сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни янада кенгайтириш учун янги имкониятлар яратилаётганини билдирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг