Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 млн нафарга етди

10:29 28 Август 2025 Жамият
199 0

Фото: «Халқ сўзи»

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 млн нафарга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Билдирилишича, 2025 йилнинг 28 август куни соат 09:35 ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 38 000 000 кишига етган.

Фото: Статистика қўмитаси

Бунда:

Эркаклар сони – 19 136 800 нафар

Аёллар сони – 18 863 200 нафар

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сонида эркаклар сони аёлларга нисбатан 273 600 нафарга кўп.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер