Ўзбекистонликлар спорт ва дам олиш соҳасидаги хизматлар учун 3,7 триллион сўм сарфлади
2025 йилнинг январь-октябрь ойларида республика бўйича спорт, кўнгилочар ва дам олишни ташкил этиш соҳасидаги хизматлар ҳажми 3,7 триллион сўмни ташкил этган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Мазкур турдаги хизматларнинг ҳудудлар кесимидаги ҳажми қуйидагича тақсимланган:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 32,5 млрд сўм;
- Андижон вилояти — 97,3 млрд сўм;
- Бухоро вилояти — 76,6 млрд сўм;
- Жиззах вилояти — 93 млрд сўм;
- Қашқадарё вилояти — 147,9 млрд сўм;
- Навоий вилояти — 61,3 млрд сўм;
- Наманган вилояти 112,1 млрд сўм;
- Самарқанд вилояти — 223,5 млрд сўм;
- Сурхондарё вилояти — 49,9 млрд сўм;
- Сирдарё вилояти — 35,6 млрд сўм;
- Тошкент вилояти — 547 млрд сўм;
- Фарғона вилояти — 469,5 млрд сўм;
- Хоразм вилояти— 149,3 млрд сўм;
- Тошкент шаҳри — 1 568,3 млрд сўм.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 16 фоизга ўсган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг