Ўзбекистонликлар помидор экспортидан 36 млн АҚШ доллари ишлаб олди

11:51 27 Февраль 2026 Иқтисодиёт
329 0

2025 йилда Ўзбекистон 12 та хорижий давлатга қиймати 36 млн АҚШ долларига тенг бўлган 45,2 минг тонна помидор экспорт қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Йил давомида Ўзбекистон энг кўп помидор етказиб берган давлатлар қуйидагича тақсимланган:

  • Россия – 32 786 тонна;
  • Қозоғистон – 6 850 тонна;
  • Қирғиз Р. – 5 115 тонна;
  • БАА – 325,8 тонна;
  • Тожикистон – 48,2 тонна;
  • Бошқа давлатлар – 81,6 тонна.

Қўмита маълумотларига кўра, экспорт ҳажми 2024 йилга нисбатан 3,3 минг тоннага камайган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер