Ўзбекистонликлар Бельгияга ишга таклиф қилинмоқда

13:47 28 Август 2024 Жамият
242 0

Ўзбекистон фуқаролари Бельгияга автослесар ва автотехниклар ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, фуқаролар қуйидаги соҳалар бўйича ишга чақирилмоқда: 

  • Юк автомобили ва бошқа техникаларга хизмат кўрсатувчи мутахассис (автослесар); 
  • Қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва юк кўтариш техникалари бўйича техник.

Ойлик иш ҳақи 2100 евро. Номзодлар учун қуйидаги талаблар мавжуд:

  • инглиз тилини мулоқот даражасида билиш;
  • юк автомобили механиги ва электриги соҳасида техник маълумот;
  • юк автомобили пневматикаси, гидравликаси, электроникаси ва электриги соҳаларини билиш;
  • юк автомобили тормоз тизими ва двигатель бошқарувини билиш;
  • юк автомобили диагностикаси ва назорат ускуналари билан ишлаш тажрибаси;
  • юк автомобилини бошқариш гувоҳномасига устунлик берилади;
  • 25-40 ёшдаги эркаклар;
  • судланмаган.

Иш берувчи ҳисобидан:

  • ишлаш учун рухсатнома;
  • ишчи визаси;
  • ишга жойлашиш учун рўйхатга олиш харажатлари.

Фуқаро ҳисобидан агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш, авиачипта харажатлари.

Рўйхатдан ўтиш (29 август соат 14:00 га қадар)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?