Ўзбекистонликлар 2024 йил давомида дори воситалари учун қанча пул сарфлашган?
Мамлакат бўйлаб онлайн назорат-касса техникаси мавжуд бўлган 8,5 мингдан ортиқ дорихоналардаги фискал чеклар маълумотлари таҳлили эълон қилинди. Бу ҳақида «Давлат солиқ қўмитаси» маълумот берди.
Унга кўра, 2024 йилда Ўзбекистон аҳолиси дори-дармонларга 19,7 триллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган. Шундан 15,7 триллион сўмдан ортиқ маблағ импорт қилинган дори воситаларига, қарийб 4 триллион сўм эса маҳаллий дори воситаларига сарфланган.
Аҳоли жон бошига нисбатан тўғри келадиган энг юқори харажат Тошкент шаҳрига тўғри келган. Пойтахтда 2024 йил давомида аҳоли жон бошига 1,7 миллион сўмлик дори воситалари харид қилинган. Шунингдек, 746 минг сўм билан Бухоро вилояти иккинчи, 660,7 минг сўм билан Самарқанд вилояти учинчи поғонадан жой олди.
Аҳоли жон бошига нисбатан тўғри келадиган энг кам харажатлар Сурхондарё вилоятида қайд этилиб, 289,5 минг сўмни ташкил этган. Иккинчи ўринда 302,3 минг сўм билан Қорақалпоғистон Республикаси, 308,9 минг сўмлик кўрсаткич билан Қашқадарё вилояти учинчи ўринда қайд этилган.
2024 йил давомида умумий энг катта харажатлар ҳам Тошкент шаҳрига тўғри келиб, пойтахтда йил давомида 5 триллион сўмлик дори воситалари харид қилинган. Ундан кейинги ўринларда 2,6 триллион сўм билан Самарқанд вилояти иккинчи, 1,5 триллион сўм билан Фарғона вилояти учинчи ўринни эгаллади.
«Пойтахт кўрсаткичлари йирик тиббиёт муассасаларининг айнан ушбу ҳудудда жойлашганлиги ҳисобига шаклланган», — дейилади хабарда.
2024 йил давомидаги энг кам харажат Жиззах вилоятида кузатилиб, 536 миллиард сўмни ташкил этган. Ундан сўнг 490 миллиард сўм билан Навоий вилояти иккинчи, 442,5 миллиард сўм билан Сирдарё вилояти учинчи бўлди.
Маълумот учун, фискал чеклар маълумотлари таҳлилига кўра, энг кўп маблағ юрак-қон томир касалликлари, инфекцион касалликлар, оғриқ қолдирувчи воситалар, асаб тизими ҳамда ошқозон-ичак касалликларини даволаш учун мўлжалланган дори воситаларига сарфланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг