Ўзбекистонга Бельгиядан 93 тонна тирик қорамол олиб келинди

19:20 09 Декабрь 2025 Жамият
473 0

Фото: «Uzbekistan Airports»

Тошкент шаҳрига Бельгиянинг Леж шаҳридан 93 тонна тирик қорамол олиб келинди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, кеча, 8 декабрь куни соат 1:15 да Тошкент халқаро аэропортига «Air Atlanta Icelandic» авиакомпаниясининг «Boeing» 747-400 юк рейси келиб қўнган. Самолёт бортига Германия ва Австриядан келтирилган Симментал ва Голштин зотларига мансуб сигирлар юкланган бўлган.

Фото: «Uzbekistan Airports»
Фото: «Uzbekistan Airports»

«Чорва молларни бортдан тушириш ва олиб кетиш барча ветеринария талабларига мувофиқ тезкорлик билан амалга оширилди. Аэропорт мутахассислари юк операцияларини амалга оширишда юқори даражадаги тайёргарликни намойиш этдилар ҳамда жониворларни хавфсиз ҳаво кемасидан тушириш ва жойлаштиришни таъминладилар», дейилади хабарда.

Название

Маълумот учун, Симменталлар сут ва гўшт ишлаб чиқаришда универсаллиги билан машҳур, Голштинлар эса юқори сут соғими ва маҳсулдорлиги билан танилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер