Ўзбекистонда умрага юборувчилар бўйича «сирли мижоз» яширин назорат тадбирлари ўтказилади

Фото: Архив сурат
Ўзбекистонда «Умра» хизматларини ноқонуний тақдим этаётган шахсларни аниқлаш мақсадида «сирли мижоз» усули жорий этилади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмитанинг тегишли низомида белгиланди.
Яширин назорат тадбирлари лицензиясиз хизмат кўрсатаётган жисмоний ва юридик шахсларни барвақт фош этиш учун ўтказилади. «Сирли мижоз» тадбири:
— фуқаролар мурожаатлари,
— давлат органлари ва ташкилотлар маълумотлари,
— ОАВ, интернет ва ижтимоий тармоқлардаги хабарлар,
— «Хавфни таҳлил қилиш» тизимидан олинган маълумотлар асосида ташкил қилинади.
Тадбир Қўмита раиси буйруғи билан амалга оширилади ва буйруқ чиққан кундан уч иш куни ичида ўтказилиши шарт. Унда масъул ходим ёки ихтиёрий равишда жалб қилинган фуқаро мижоз сифатида хизматга мурожаат қилиб, лицензия мавжудлиги, шартлари, нархи ва тўлов усуллари ҳақида маълумот тўплайди. Жараён давомида фото ва видео тасвирлар олиш мумкин.
Тадбир якунида далолатнома расмийлаштирилиб, бир иш куни ичида Қўмита бўлинмасига топширилади. 5 иш куни ичида эса натижалар кўриб чиқилади ва ҳуқуқбузарлик аниқланса, қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади.
Қўмита натижалар бўйича доимий электрон базани юритади. «Сирли мижоз» тадбири юзасидан норози томонлар юқори турувчи орган ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг