Ўзбекистонда сўм деноминация қилинмайди

15:05 12 Июнь 2023 Иқтисодиёт
984 0

Архив фото

Ижтимоий тармоқларда пул бирлигининг деноминация қилиниши, яъни 1:10 000 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилиши ҳамда эски ва янги пул белгилари 2025 йилгача параллел равишда муомалада бўлиши тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур хабарларни рад этиб чиқди.

"Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас, бугунги кунда пул бирлигини деноминация қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган", дейилади МБ хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?