Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизими учун 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитлар ажратилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2021-2022 йилларда Молия вазирлиги давлат, туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасаларининг замонавий тиббий асбоб-ускуналар харид қилиши, шунингдек, етакчи хорижий тиббиёт муассасаларида ўз мутахассисларининг малакасини ошириши учун $100 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини ажратади.
Маблағлар миллий валютада 3 йил муддатга, йиллик 2 фоиз ставка бўйича ажратилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари билан биргаликда ҳар бир минтақа ва муассаса кесимида тиббий ускуналарга бўлган эҳтиёжни аниқлайдилар.
Тиббий асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича техник топшириқлар ва тендер ҳужжатлари «Лойиҳалар ва импорт шартномаларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасида комплекс экспертизадан ўтказилади.
Бундан ташқари, ҳудудлар маъмуриятларига ҳудудлардаги тиббиёт муассасалари мутахассисларининг малакасини ошириш учун марказда комплекс экспертиза ўтказиш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг