Ўзбекистонда озиқ-овқат нархи деярли 15 фоизга ошди
2021 йил сентябрь ойида йиллик инфляция прогнозлардан бироз ошиб кетди ва 10,8%ни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи йиллик ҳисобда 14,4% га, энергия маҳсулотлари эса 23,2% га ошган.
Банк маълумотларига кўра, жорий йилда умумий инфляция динамикасини белгиловчи асосий омил озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши бўлган ҳамда йиллик инфляцияга 6,1 фоиз пункти миқдорида ҳисса қўшган.
Сентябрь ойида аҳолининг кейинги 12 ойлик инфляцион кутиш даражаси 15,8%гача, тадбиркорлик субъектлари 14,7%гача тушган. Шунга қарамай, улар бошқа инфляция даражасидан юқори бўлиб қолмоқда.
Регулятор бу тенденцияни озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергия манбалари нархининг юқори суръатлар билан ўсишига боғлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг