Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи бироз пастлади
Видеодан кадр
Ўзбекистонда қуйма олтин нархи бироз пастлади. Марказий банк бугун, 18 февраль куни эълон қилган маълумотга кўра, 1 грамм қимматли металл нархи 1 987 200 сўмни ташкил этган.
Регулятор маълумотларида келтирилишича, олтин қуймалари қиймати қуйидагича:
• 5 грамм — 9 млн 936 минг сўм;
• 10 грамм — 19 млн 872 минг сўм;
• 20 грамм — 39 млн 744 минг сўм;
• 50 грамм — 99 млн 361 минг сўм;
• 100 грамм — 198 млн 722 минг сўм.
Айтиш жоиз, Марказий банк жорий йилнинг 5 январь кунидан эътиборан илк бор олтин қуймаларини қайтариб сотиб олиш нархларини эълон қилишни бошлади. Унга кўра, ўшанда 5 грамм олтин қуймасини сотиш нархи 8 млн 735 минг сўм бўлганди. Нархлар эса қадоғи бутлиги ёки бузилганига қараб фарқланади. Бугунги нархлар қуйидагича:

Халқаро қимматбаҳо металлар бозори конюнктурасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан нархлар кун давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг