Ўзбекистонда очиқ осмон остида яна бир музей пайдо бўлди. У қаерда?
ЎзФА
Шоабдумалик ота ёдгорлиги Тошкентдан 40 км. масофада Оҳангарон магистралининг ёнида, Оҳангарон дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган.
Ёдгорликнинг жанубий ва жануби-шарқида жойлашган аҳоли пункти ҳудудида кўп йиллар давомида рухсатсиз шудгорлаш ва экин экиш ишлари олиб борилган. 2018 йилдан буён бу ерда “Олтин Мерос” халқаро хайрия жамғармасининг Тошкент вилояти бўлими ташаббуси ҳамда молиявий кўмаги билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институти ва Тарих институти қўшма экспедиция гуруҳи томонидан кичик қидирув ишлари олиб борилди.

Илмий изланишлар натижасида ушбу ёдгорликда Қорахонийлар даврига оид (Х-ХI асрлар) тураржой мажмуаси топилди. Ушбу ёдгорликни сақлаб қолиш учун қазилма ишлари олиб борилган умумий майдони 200 кв.м. жойнинг тепасига шип ўрнатилди. Бу Тошкент вилоятида ўраб олинган археологик ёдгорликнинг биринчиси бўлди, деб хабар берди ЎзФА матбуот хизмати.

Шодмалик ота мажмуаси ҳозирги шаклда туристик диққатга сазовор жой бўлиб, унга Шодмалик ота мақбараси, археологик жой - очиқ осмон остидаги музей ва стационар археологик база киради. Келажакда Шодмалик ота мажмуаси негизида археологик музей қурилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг