Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматнинг янги модели шакллантирилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида муддатли ҳарбий хизматнинг янги модели шакллантирилиши белгиланди.
Бунда ҳар бир ҳарбий хизматчи армиядан қайтганда касбий кўникмалар ва реал истиқболларга эга бўлади. Шунингдек, «Бир миллион дастурчи» ва «Сунъий интеллект соҳасида беш миллион етакчи» дастурлари доирасида ҳар йили 5 минг нафар муддатли ҳарбий хизматчилар ўқитилади.
Йиғилишда қайд этилишича, муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун шарт-шароитлар яратилади, шунингдек, ҳарбий хизматдан қайтгандан кейин ўқиши қўллаб-қувватланади, шу жумладан сертификат харажатлари қопланади ва фоизсиз таълим кредитлари берилади.
Бундан ташқари, муддатли ҳарбий хизматдан қайтганларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш чоралари кенгайтирилмоқда, шу жумладан уларнинг тадбиркорлиги қўллаб-қувватланади ва ишга жойлашишда қўшимча имтиёзлар берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг