Ўзбекистонда «Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳафталиги» якунланди

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Иш берувчилар Конфедерацияси томонидан ўтказилган «Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳафталиги» доирасида қатор муҳим тадбирлар амалга оширилди. Халқаро конференциялар, очиқ эшиклар кунлари, хотира акциялари, спорт мусобақалари ва йога машғулотлари ташкил этилди. GM Auto Power Train ва бошқа йирик корхоналар фаолияти ўрганилди, «Better Work» дастури доирасида очиқ мулоқотлар ўтказилди.
Меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги ташкилий ишларни мувофиқлаштириш мақсадида Конфедерация ҳузурида Иш берувчилар кенгаши тузилган бўлиб, унда Технопарк, Indorama, UzAirways ва бошқа йирик компаниялар фаол иштирок этмоқда.
Ҳафта мобайнида Конфедерация 4 та муҳим йўналиш — қонунчиликни янгилаш, меҳнат инспекциясининг мақомини ошириш, давлат-хусусий шерикликни мустаҳкамлаш ва ахборот тадбирларини кучайтириш бўйича амалий ташаббуслар билан чиқди.
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг