Ўзбекистонда Марказий Осиёда ягона нано-аналитик лаборатория барпо этилади
Чирчиқ шаҳрида жойлашган Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар заводида «Ўзбекистон технологик металлар комбинати» АЖ ва Инновацион ривожланиш агентлиги раҳбариятининг учрашуви ташкил этилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон технологик металлар комбинати» АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Унда Марказий Осиёда ягона бўлган «Марказий нано-аналитик лаборатория»сини ҳамкорликда барпо этиш, нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш илмий-технологик маркази самарадорлигини ошириш, илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш, шу билан бирга, олий таълим муассасалари билан илм-фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш ишларини ҳамкорликда ташкил этиш ва шу каби қатор масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув сўнггида икки ташкилот масъуллари томонидан ҳамкорлик меморандум имзоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг