Ўзбекистонда Марбург вируси хавфи сабаб назорат кучайтирилди
Иллюстратив фото
Ўзбекистонда марбург вируси иситмасини олдини олиш ва унинг эҳтиёт чоралари кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Ўзбекистонда бу касаллик бўйича «жиддий хавотирга ўрин йўқ». Шундай бўлса ҳам давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларида фаолият юритаётган санитария назорат пунктларининг (СНП) ҳушёрлиги оширилган.
Хусусан, марбург иситмаси билан касалланишни олдини олиш мақсадида:
- геморрагик иситма касаллигига гумон қилинган беморларни ўз вақтида аниқлаб, изоляторларга алоҳидалаш;
- гумон қилинган беморлар билан мулоқотда бўлган тиббиёт ходимлари томонидан стандарт эҳтиёт чораларини кўриш, қўшимча равишда инфекцияни юқтиришини олдини олишга қаратилган шахсий ҳимоя воситаларидан тўлиқ фойдаланиш;
- гумон қилинган беморларнинг қонига тегмаслик, бемор ажратган тана суюқликлари, шунингдек улар билан ифлосланган юзалар билан мулоқотда бўлмаслик;
- касалликнинг этиологияси, клиникаси, лаборатор ташхиси ва касалликни олдини олиш ва профилактикаси бўйича тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш;
- касалликни назорат қилишда хавфсиз инъекция усулларини қўллаш, шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш, қайта ишлатилаётган тиббий асбобларни зарарсизлантириш ва чиқиндиларини хавфсиз йўқ қилиш.
- инфекция бўйича аҳолини хабардорлигини ошириш мақсадида улар орасида тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш каби чоралари тизимли равишда амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.
Маълумот учун, жорий йилнинг 29 сентябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Африка қитъасидаги Руанда давлатида Марбург геморрагик иситмаси қайд этилганини маълум қилган. 28 сентябрь ҳолатига кўра, Руанданинг 30 та округининг еттитасида жами 26 та тасдиқланган ҳолат рўйхатга олинган ва шундан 6 та ҳолатда ўлим қайд этилган.
ЖССТ ушбу эпидемия хавфини миллий даражада жуда юқори, минтақавий даражада юқори ва бутун дунё даражасида паст деб баҳоламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг