Ўзбекистонда киберхавфсизликни кучайтириш режалаштирмоқда

16:03 05 Январь 2022 Жамият
968 0

Ўзбекистонда «2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси» лойиҳасидан келиб чиқиб, кибержиноятларнинг олдини олиш тизимини яратиш режалаштирилмоқда.

Ҳужжатда UZ домен зонаси киберхавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари, шунингдек, электрон ҳукумат, энергетика, рақамли иқтисодиёт ва бошқа муҳим ахборот инфратузилмаси билан боғлиқ бошқа йўналишлар белгилаб берилган.

Лойиҳада, шунингдек, кибержиноятлар учун жиноий жавобгарликни қайта кўриб чиқиш, ахборот маконида киберҳужумлар ва таҳдидлар мониторинги тизимини такомиллаштириш ҳақида сўз боради.

Ушбу янгиликлар киберхавфсизликнинг ягона тармоғининг техник инфратузилмасини кенгайтиради. Шунингдек, кибернетика соҳасидаги инновациялар IT-парки фаолиятини янада фаоллаштириш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?