Ўзбекистонда халқаро меҳнат стандартларини илгари суришда касаба уюшмаларининг роли муҳокама қилинди

Бугун, 10 сентябрь куни «Халқаро меҳнат стандартларини илгари суришда касаба уюшмаларининг роли: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Анжуманда Халқаро меҳнат ташкилоти, Европа, Осиё, Африка ва Америка касаба уюшмалари марказлари вакиллари, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда миллий ва хорижий экспертлар иштирок этди.
Конференцияда Олий Мажлис Сенати Раиси, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия раиси Танзила Нарбаева тадбир иштирокчиларига қутлов сўзи билан мурожаат қилди.
Сенат Раиси ўз нутқида халқаро меҳнат стандартларини илгари суришда касаба уюшмалари тутадиган муҳим ўрин, шунингдек, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муносиб меҳнатни таъминлаш ва ижтимоий мулоқотни ривожлантириш йўналишларида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шу билан бирга, Сенат ташаббуси билан фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини кафолатлашга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани таъкидланди.
Ушбу лойиҳа доирасида жамоат бирлашмалари ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунлар ҳамда бир қатор кодексларга ўзгаришлар киритилиб, касаба уюшмаларини ташкил этиш учун талаб этиладиган аъзолар сони камайтирилиши уларнинг фаолиятини янада енгиллаштириш ва кенгайтиришга хизмат қилиши қайд этилди.
Шунингдек, меҳнат низоларини медиация ва арбитраж йўли билан ҳал этиш механизмларини такомиллаштириш, иш ташлаш ҳуқуқини мустаҳкамлаш ва унинг ўтказиш тартибини аниқ белгилаш ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Сенат Раиси ушбу қонун лойиҳаси мамлакатда муносиб меҳнатни ташкил этиш ва касаба уюшмаларининг ролини янада кучайтиришга хизмат қилишини алоҳида қайд этди.
Шунингдек, келгусидаги ҳамкорликни самарали ташкил этиш учун бешта устувор йўналиш, касаба уюшмалари институционал ролини кучайтириш, ижтимоий мулоқотни чуқурлаштириш, халқаро тажриба алмашиш, тенглик ва инклюзивликни таъминлаш ҳамда рақамлаштириш жараёнида меҳнат муносабатларини тўғри йўлга қўйиш илгари сурилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг