Ўзбекистонда илк бор МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг сессияси бўлиб ўтади
Фото: Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 27-28 октябрь кунлари Самарқандда шаҳрида илк бор МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг сессияси бўлиб ўтади. Юзма-юз шаклда ўтказиладиган тадбирларда МДҲ ПА иштирокчи давлатлари парламентлари делегациялари раҳбарлари ва аъзолари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари, олим ва экспертлар иштирок этади.
27 октябрь куни Ассамблеянинг маданият, ахборот, туризм ва спорт бўйича, аграр сиёсат, табиий ресурслар ва экология бўйича ҳамда сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий комиссияларининг мажлислари бўлиб ўтади.
Шу куннинг ўзида Ҳамдўстлик мамлакатлари парламентларининг ёш аъзолари МДҲ иштирокчи давлатлари Ёшлар парламентлараро ассамблеяси мажлисига йиғилади.
27 октябрь куни МДҲ ПА Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. Парламент делегациялари раҳбарлари ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади, 2022 йилда ўтказилган тадбирлар якунларини сарҳисоб қилади, МДҲ маконидаги сайлов кампаниялари мониторинги тўғрисидаги ахборотни эшитади.
28 октябрь куни МДҲ ПАнинг 54-ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Парламент аъзолари сайлов мавзусидаги кўплаб намунавий қонунларни кўриб чиқиши режалаштирилган. Шунингдек, депутатлар ва сенаторларга бир қатор бошқа қонун лойиҳалари ҳам тақдим этилади, улардан кейинчалик Ҳамдўстлик мамлакатларининг миллий қонунчилигида фойдаланиш мумкин.
Сессиянинг асосий тадбирлари арафасида 25 октябрь куни МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси ва Алоқа соҳасидаги минтақавий ҳамдўстлик Экспертлар кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг