Ўзбекистонда ҳарорат пасайиши, чанг-тўзон кузатилиши кутилмоқда

15:10 15 Август 2025 Жамият
137 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

Жорий йилнинг 17 август куни Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Агентлик хабарига кўра, 15-16 август кунлари мамлакат ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда 16 август куни кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати 15-16 август кунлари асосан 30-35 даража, жанубда 38 даражагача бўлади.

Якшанба, 17 август куни Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келиши, ҳаво ҳарорати 2-3 даражага пасайиши кутилмоқда. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 17 август куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 15-16 август кунлари асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, якшанба куни ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 19-21 даража, кундуз кунлари 15-16 августда 32-35 даража, 17 августда 28-30 даража бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?