Ўзбекистонда гастрономик атамаларнинг электрон луғати яратилди
Ўзбекистон гастрономик туризм ассоциацияси томонидан юртимизнинг гастрономик туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида соҳадаги терминларнинг электрон луғати яратилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.
Мазкур луғат ўзбек, рус, инглиз тилларида тайёрланган бўлиб, ундан гастрономик терминлар, таом тайёрлаш жараёни ва босқичларини ифодаловчи сўз бирикмалари ҳамда уларнинг таржимаси ўрин эгаллаган. Луғат нафақат юртимиздаги ресторан ва умумий овқатланиш тизимида фаолият юритадиган тадбиркорларга, қолаверса, Ўзбекистонга ташриф буюрадиган сайёҳлар учун ҳам қулайлик яратади.
Бунда электрон луғат ёрдамида таомномаларни бемалол таржима қилиш, таом таркиби, унинг тайёрланиш жараёни ҳақида батафсил маълумот берилган. Луғат интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилган бўлиб, сайёҳлар ва мижозларнинг фойдаланиши учун қулайдир. Шу ўринда, фойдаланувчилар учун жуда қулай ва осон платформада яратилган электрон луғат иловаси Play market тармоғида ҳам жойланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг