Ўзбекистонда экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникаси платформаси яратилади
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини экологик тоза технологиялар асосида ривожлантиришга қаратилган инновацион лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳа Корея Республикасининг Корея юқори технологиялар институти (KIAT), Инновацион ривожланиш агентлиги, “Ўзавтосаноат“ АЖ ва Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, у Корея Республикасининг ОDA дастури доирасида беғараз молиялаштирилмоқда. Унинг асосий мақсади — қишлоқ хўжалиги техникаларини экологик тоза сиқилган табиий газ (СТГ) ёқилғисига ўтказиш орқали атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш ва иқтисодий самарадорликни оширишдан иборат.
Лойиҳа доирасида замонавий СТГ-4 газ балонли ускуналар жорий этилиб, махсус ўқув курслари ташкил этилади. Шунингдек, маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш мақсадида Siemens компаниясининг NX дастури асосида моделлаштириш ва лойиҳалаштириш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.
Чирчиқ шаҳрида тадқиқот ва ишланмалар маркази учун бино қурилиши якунланган бўлиб, бу ерда кореялик мутахассислар билан ҳамкорликда замонавий ускуналарни жорий этиш ишлари давом этмоқда. Лойиҳа якунига қадар 50 дона СТГ ёқилғисида ишлайдиган турли қувватдаги қишлоқ хўжалиги техникаларини олиб келиш ва мутахассисларнинг малакасини ошириш режалаштирилган.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий инновацион ечимларни жорий этишда муҳим аҳамият касб этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг