Ўзбекистонда аёлларнинг қанча қисми спорт билан шуғулланиши айтилди

10:51 15 Октябр 2025 Жамият
155 0

Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистонда аёлларнинг қанча қисми спорт билан шуғулланаётгани тўғрисида маълумот берди.

Унда айтилишича, қўмитанинг 2025 йил январь август ойларидаги уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи аёллар (уй хўжаликлари аъзолари) улуши 64,1 фоизни ташкил этган.

Йиллар кесимида Ўзбекистонда жисмоний машғулотлар билан шуғулланадиган аёллар улуши қуйидагича тақсимланган:

  • 2021 йил — 55,7 фоиз;
  • 2022 йил — 57,3 фоиз;
  • 2023 йил — 58,5 фоиз;
  • 2024 йил — 63,7 фоиз;
  • 2025 йил — 64,1 фоиз (январь август).

Йиллар кесимида Ўзбекистонда жисмоний машғулотлар билан шуғулланадиган эркаклар улуши:

  • 2021 йил — 66 фоиз;
  • 2022 йил — 67,3 фоиз;
  • 2023 йил — 68,8 фоиз;
  • 2024 йил — 71,7 фоиз;
  • 2025 йил — 71,9 фоиз (январь август).

Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил январь август ойларидаги уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига кўра, мазкур даврда ушбу кўрсаткич эркакларда 71,9 фоизни ташкил қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?