Ўзбекистонда авиация ёнилғиси ишлаб чиқарилиши мумкин
2 апрель куни Самарқандда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов «Air Products and Chemicals Inc» бош ижрочи директори Эдуардо Менезес билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган истиқболли инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилдилар. 2019 йилдан буён компания мамлакатимизда қиймати 1,15 миллиард долларлик учта йирик лойиҳани амалга оширди. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида водород ва «Навоиязот» АЖда суюқ карбонат ангидрид газини ишлаб чиқариш шулар жумласидандир.
Ҳозирда Бухорода 200 миллион долларлик кислород ва азот ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шунингдек, углеродни сақлаш, авиация ёнилғиси ишлаб чиқариш ва кўмирни газлаштириш бўйича янги ташаббуслар кўриб чиқилмоқда.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга ўзаро тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг